ЭКСКЛЮЗИВ ВИДЕО: Россия полициячилари ўзбекларни ваҳшийларча калтаклагани акс этган видео шов-шув бўлди. Озодлик уларни топдиПодмосковьенинг Солнечногорский т

  • 6 years ago
ЭКСКЛЮЗИВ ВИДЕО: Россия полициячилари ўзбекларни ваҳшийларча калтаклагани акс этган видео шов-шув бўлди. Озодлик уларни топди

Подмосковьенинг Солнечногорский туманида 8 март -Хотин-қизлар байрами куни икки нафар полиция ходими ўзбекистонлик бир гуруҳ муҳожирни ўларча калтаклади. Ҳақоратланган, калтакланган муҳожирлар устига-устак “полицияга кўрсатган қаршилиги” учун жиноий жавобгарликка ҳам тортилиши мумкин.

Россия оммавий ахборот воситаларида Солнечногорскда ўзбек муҳожирларининг калтакланиши, ҳақоратланиши ва ноҳақ айбланиши борасида бирорта маҳаллий ахборот воситаси лом-мим демади. Эслатиш жойизки, бундан 4 йил олдин айнан шу тумандаги полиция бўлимида яна бир ўзбек муҳожири – 39 яшар Фаррух Ўрозов уч нафар полиция ходими томонидан уриб ўлдирилган эди.

Category

😹
Fun

Recommended